Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) республика президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан бир қанча таҳдидли гапларни эълон қилган Twitter фойдаланувчисининг шахсини аниқламоқда. Бу ҳақда АКИpress агентлиги хабар бермоқда.

" МХДҚ оператив-ходимлари ишлашмоқда. Айни дамда унинг шахси ва яшаш манзилини аниқлаш борасида оператив ишлар олиб борилмоқда", — деб хабар бермоқда ташкилот матбуот хизматида.

Аввалроқ ижтимоий тармоқнинг Муслим деб номланувчи фойдаланувчиси Қирғизистон президентининг ҳаётига қасд қилишга қаратилган бешта хабарни эълон қилгани хабар берилган эди.

Эълон қилинган хабар рус тилида бўлиб, жуда кўплаб имловий хатоларга эга. Фойдаланувчининг турар жой сифатида ижтимоий тармоқда Сурия кўрсатилган.