Ўзбекистон тарихида илк бор Республика ёшларининг билимларини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 декабрь куни ИНХА Университетида инглиз тили билимлари бўйича IELTS Халқаро тест синови бўлиб ўтади. Имтиҳон IDP қўллаб-қувватлаши остида ўтказилади.

Савол: Ўтказилаётган тестга Британия Консуллигининг алоқаси борми? 
Жавоб: Алоқаси йўқ. Британия Консуллиги ва IDP, IELTS тестининг расмий ташкилотчиларидан бири ҳисобланади. Тест Inter Press назорати остида IDP расмий ташкилотчилари томонидан ташкил этилади. 

Савол: Тестнинг нархи ва тўлов усуллари қандай бўлади?
Жавоб: Тест нархи - 160 АҚШ доллари ва яна 50 минг сўм рўйхатдан ўтиш учун тўланади. 160 долларлик тўлов Visa Classic онлайн валюта картаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун сиз 20 ноябрдан кейин  www.ielts.org сайтига киришингиз ва Ўзбекистон бўйлаб жойлашган ҳудудингизни топиб, рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади. 50 минг сўмлик рўйхатдан ўтиш тўлови Ўзбекистон Республикасининг исталган банкидан амалга оширилади. Бундан ташкари u-pay.uz еки payme интернет тўлов остида хам сўм рўйхатдан ўтиш учун тўлаш мўлжалланаяпти.  

Савол: Сўмда тўлаш имкони борми?
Жавоб: Хозирча тўлов фақатгина Visa Classic карталари орқали, АҚШ долларида амалга оширилади. Бу борада музокаралар олиб борилмоқда ва масала тез орада ўз ечимини топади. 

Савол: Мазкур имтиҳонни ўтказишдан мақсад нима?
Жавоб: Бугунги кунда IELTS тестни топширишга талаб жуда катта. Шу муносабат билан, мавсум пайтида талабалар бу тестни топшириш учун Британия Консуллиги марказида тест ўтказилишидан 4 ой аввал рўйхатдан ўтишга мажбур бўлишади. Шу сабабли, кўп талабалар бу тестни Қозоғистон, Озарбойжон ва Туркия каби давлатларда топширишмоқда. Бу талабалардан кўп пул ва вақт сарфлашни талаб қилади. Харажатларни камайтириш ва талабаларга қулайлик яратиш учун “Action Group” компанияси муассиси мазкур тест ташкилотчилари билан келишувга эришди.
Савол: Тест сертификатлари ўртасида фарқ борми?

Жавоб: Йўқ, ҳеч қандай фарқ йўқ. British Council ва IDP сертификатлари бир хил. 

Савол: Тест форматида ўзгаришлар бўладими?
Жавоб: Йўқ, тест формати British Council’ники билан бир хил. 

Савол: Имтиҳон олувчилар British Council’дан келишадими?
Жавоб: Йўқ, бизда Inter Press’дан таклиф қилинган ўзимизни имтиҳон олувчиларимиз бўлади. 

Қўшимча маълумот учун телефон куйидаги телефон оркали мурожат килишингиз мумкин: +998951458686
Манзил: MЧЖ «Action Group» Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, “Angel’s Food”, 3-қават.

Сизга кўмак беришдан фақат хурсанд бўламиз!