Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани ва АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Жон Болтон Дональд Трамп маъмуриятида АҚШ давлат котиби лавозимини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодлар ҳисобланади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, миллиардернинг маслаҳатчилари Жулиани ва Болтон номзодларини асосий номзодлар сифатида қарамоқдалар, бироқ бу масала бўйича якуний қарор яқин ҳафталарда қабул қилиниши мумкин.

Таъкидланишича, Жулиани  Трампнинг кўп йиллик қадрдони ва унинг яқин ёрдамчиси ҳисобланади. Болтон эса консерваторчи дипломат бўлиб, "ўз вақтида АҚШни Эронга бомба ташлашга чақирганди".