2040 йилгача жаҳон энергетикасига 44 трлн долларлик инвестициялар киритилади, деб маълум қилинди Халқаро энергетика агентлиги томонидан тайёрланган World Energy Outlook йиллик шарҳида.

Тахмин қилинишича, нефтга жаҳон талаби 24 йилдан кейин кунига 103,4 млн баррелга етади, бу эса ҳозирги даражадан 10 фоизга кўпроқни ташкил қилади. Авваллари углеводород захираларига талаб анча тезроқ ўсган.

Агентлик таҳлилчиларининг тахмин қилишича, ис газининг атмосферага чиқарилишини қисқартириш бўйича олиб бориладиган фаол иш чиқиндиларнинг кўпайиши суръатини 2,4 фоиздан 0,5 гача тушириши ва тикланувчи энергия манбалари улушини кўпайтиришга олиб келиши керак.  

Шарҳда таъкидланишича, нефть нархининг яқин йилларда тез ўсишига катта имконият бор. Ҳозирги нархлар туфайли инвестициялар кучли даражада қисқаради, бу эса бир неча йил давомида бозорда таклифнинг қисқаришига олиб келади. Оқибатда 2020 йилгача нефть нархи 80 долларгача ошади.