Мухолифатчи Алексей Навальний адвокати Ольга Михайлованинг сўзларига кўра, Россия Олий судининг қароридан сўнг, мухолиф сиёсатчи ҳокимиятнинг юқори лавозимларига ўз номзодини илгари суриши мумкин. Бу ҳақда, ҳуқуқ ҳимоячиси сўзларига асослланган ҳолда «Газета.Ru» хабар қилмоқда.

«Расман ҳукм бекор қилинди, шу боис, айни вақтда бунга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий асос йўқ», — деган Михайлова. 

Адвокатнинг сўзларига кўра, Ив Роше билан боғлиқ иккинчи жиноий иш таркиби унчалик оғир бўлмагани учун, Навальнийнинг сайловларда номзодини қўйишга тўсиқ бўла олмайди. 

Аввалроқ, Россия Олий суди Алексей Навальнийнинг «Кировлес» давлат корхонаси мол-мулкини талон-тарож қилганлигига оид ишни қайта кўриб чиқиш бўйича қарор чиқарган эди.