16 ноябрь куни АҚШ раҳбари Барак Обама иккинчи марта Берлинга сафар уюштиради. Бу унинг давлат раҳбари сифатида Германияга сўнгги ташрифи бўлади. Обама ушбу ташрифи доирасида канцлер Ангела Меркель ҳамда Европанинг бошқа етакчилари  — Франция президенти Франсуа Олланд, Буюк Британия бош вазири Тереза Мей, Испания бош вазири Мариано Рахой ва унинг италиялик ҳамкасби Маттео Ренци билан учрашади.

Германия ОАВнинг қайд этишича, дастлаб сафар юксак одобни намойиш этиши керак эди, бироқ, Дональд Трампнинг ғалабасидан сўнг, барчаси ўзгарган. DPA агентлигининг ёзишича, Обама, янги сайланган президент ўз вазифасига киришганидан сўнг, АҚШнинг европаликлар билан ўрнатган муносабатлари барбод бўлмаслиги учун чораларга кўришга уринади. 

Американинг президентининг бу сафарги ташрифи Берлин аҳолисининг ёдида аниқ қолиши шубҳасиз, деб ёзади агентлик. Чунки, шу муносабат билан жиддий хавфсизлик чоралари кўрилган. Шаҳар марказида фуқаролар ҳаракати тақиқланган, Берлин осмонида парвозлардан ҳоли ҳудуд эълон қилиниб, метронинг айрим бекатлари ва S-Bahn шаҳар электрпоездлари тармоғи ҳаракати тўхтатилади.