Клей шаҳри (Ғарбий Виржиния Беверли Уэйлинг) мэри Facebook'да АҚШ президентининг турмуш ўртоғи Мишель Обама ҳақидаги шарҳи билан боғлиқ можаролардан кейин истеъфога чиқди. Шаҳар кенгашида ваколатлари уч йилдан кейин тугаши керак бўлган Уэйллингнинг ўриндоши тезроқ топилишига умид қилишмоқда. 

Ҳаммаси Clay County Development Corp маҳаллий нотижорат компанияси раҳбари Памела Тейлорнинг Facebook'даги ирқчиликка доир постидан кейин бошланган. У ўзининг саҳифасида Мишель Обамани пошнали пойабзал кийган маймунга қиёслаган. Уэйллинг шу пост остида тасдиқловчи шарҳ ёзиб қолдирган: "Пэм, сен мени хурсанд қилдинг". 

Шундан сўнг икки аёл ҳам ирқчиликда айбланган. Натижада Тэйлорни маъмурий дам олишга жўнатишди, Уэйллинг эса узр сўрашига тўғри келди, охир-оқибат у истеъфога чиқишга қарор қилди.