Американинг Ситра шаҳридаги (Флорида штати) темир йўлда авария содир бўлди – иккита юк поезди тўқнашиб, рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Fox 35 хабар бермоқда.

Ҳалокат оқибатида 20 та вагон рельсдан чиқиб кетган. Натижада улардан ёқилғи оқа бошлаган.

Темир йўл хизматининг икки нафар ходими турли даражад тан жароҳати олган.

Ҳукумат воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган.