Alibaba Group Holding  11 ноябрь куни Хитойда ўтган бўйдоқлар кунида рекорд даражадаги пул ишлаб олди. Компания қўлга киритган даромад 120,7 млрд юан (17,73 млрд доллар)ни ташкил этди. 

Илк миллиард савдо бошланганидан 5 дақиқа ўтгач, қўлга киритилди. 82 фоиз харид смартфон ёрдамида амалга оширилди. Умуман олганда бу кунда компания томонидан қўлга киритилган даромад ҳажми 2015 йилга нисбатан 32 фоизга ошди.

Бир кунда қўлга киритилган 17,73 млрд дол¬ла¬р Бразилиянинг электрон тижорат соҳасида 2016 йилда олинган фойдадан ҳам кўпдир, деб хабар бермоқда манба.