Аргентина терма жамоаси футболчилари ОАВ вакиллари билан бошқа суҳбатлашмасликка қарор қилган. Бу ҳақда «альбиселесте» сардори Лионель Месси гапириб ўтган.

«Аргентина терма жамоаси футболчилари ОАВ билан бошқа гаплашмасликка қарор қилди. Биз ўзимизга қаратилган жиддий айбловлар ҳақида эшитдик. Агар бу вазиятни ҳозир кесиб ўтмасак, кейинчалик ҳеч қачон бу ишни уддалай олмаймиз. Буни эплолмасак, умуман ўйнамай қўйганимиз яхши. Йўқса бизни шунчаки кўмиб қўя қолишади. Жуда ҳам афсусдаман, лекин бизда бошқа йўл қолмаганди», — деган Месси.

Radio Mitre журналисти Габриэль Анельо ҳужумчи Эсекьел Лавессини Колумбия терма жамоасига қарши учрашувдан (3:0) олдин марихуана чекканлиги билан айблаб чиққач, Аргентина терма жамоаси футболчиларининг айнан шундай қарорга келишган.