WikiLeaks портали яратувчиси Жулиан Ассанж АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга унинг фаолиятига оид ишни ёпишни сўраб, мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақида Ассанжнинг ҳуқуқ ҳимоячиси сўзларига асосланиб, Life нашри маълум қилган. 

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон жиноий айбловдан воз кечгунга қадар Ассанж Буюк Бртаниядаги Эквадор элчихонасида қолишда давом этади. 

Шунингдек Ассанжнинг адвокати Швеция прокуратурасининг унга қўйган айблови борасидаги жиноий ишнинг ёпилишига ҳам умид билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, швед прокурорлари Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси биносида WikiLeaks асосчисини икки кун мобайнида сўроқ қилишди.