Каталониянинг «Барселона» клуби ўзининг расмий сайтида Япониянинг Rakuten компанияси билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланганини маълум қилди.

Rakuten жамоанинг бош ҳомийсига айланди ва «Барселона» либосига ўз рекламасини жойлаштириш имкониятига эга бўлади. Келишув 4 йилга имзоланган бўлиб 2017/18 йилги мавсум бошидан кучга киради.

Келишувга кўра, компания ўз номи жамоа футболкаларида акс этгани учун ҳар йили 60 млн доллардан тўланади.

Rakuten компанияси e-commerce тизимидаги йирик корхоналардан бири бўлиб интернет тармоғи орқали савдо иши билан шуғулланади.

Аввалроқ «Барселона» Alibaba Group билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди.