Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Хосе Мария Бартомеу турли гап-сўзларга қарамай жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг фаолияти сўнггига қадар «Барселона»да қолишига ишончи комил эканини айтиб ўтди.

«Месси фаолиятини айнан «Барселона»да якунлашига ишончимиз комил. У — ўтказган барча йилларида жамоамизга муваффақиятлар келтирган футболчи», дея Бартомеунинг гапларини ёзиб қолдирган клуб расмий твиттери.

29 ёшли Мессининг шартномаси 2018 йилда ниҳоясига етиши керак. Олдинроқ Мессининг клуб билан шартномани узайтириш истаги йўқлиги хабар қилинганди.