Каталониянинг «Барселона» клуби бугун ўтказиладиган махсус матбуот анжуманида Alibaba Group билан тузилган шартнома борасида расмий маълумот бериши кутилмоқда.

2017/18 йилги мавсумдан бошлаб испан клубининг титул ҳомийси Хитойнинг AliExpress ритейлери бўлиши лозим. Бу компания интернет орқали савдони амалга оширувчи дунёнинг етакчи онлайн тармоқларидан бири бўлиб Alibaba Group концерни тизимидаги корхона саналади.

Эндиликда жамоа футболкаларига AliExpress ёзуви туширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан бугунги кунга қадар «Барселона»нинг титул ҳомийси Qatar Airways бўлиб келган.