Болливуд қироли ҳисобланмиш Шоҳруҳхон «Вий 3» картинаси устида олиб борилаётган суратга олиш ишларида иштирок этади. Фильм бюджети 40 млн долларни ташкил этган.

Бу ҳақда фильм продюсери Алексей Петрухин маълумотига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

«Ҳиндистонга саёҳат: боқийлик остонасида» ёки «Вий 3» фильми номи билан машҳур фильм лойиҳаси янги ҳамкор билан бойиди. Бу - кино оламининг таниқли юлдузи Шоҳруҳхондир. У ҳам актёр, ҳам продюсер сифатида қатнашади. Ранбир Капур ҳам аввал хабар қилинганидек, фильмда иштирок этишни давом эттиради", - деди Петрухин.

Олег Степченконинг «Вий 3» фильми Николай Гоголнинг шу номдаги ҳикояси асосида ишланган. У Россияда 2014 йилнинг энг кассабоп фильми бўлган. Айни дамда "Вий-2. Хитойга саёҳат” картинаси устида иш кетмоқда, деди агентлик суҳбатдоши.