Буюк Британияда ишсизлик даражаси Brexit бўйича референдумдан кейин камайишда давом этмоқда ва 3-чоракда 2005 йилдан бери энг паст кўрсаткични янгилади. Бу ҳақда Буюк Британия миллий статистика бошқармаси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Июль– сентябрь ойларида ишчизлик даражаси 2-чоракдаги нисбатан 4,9 фоиздан 4,8 фоизгача камайди.

"Ишсизлик 10 йилдан ортиқроқ вақтдан бери энг паст даражани намоён қилмоқда, бандлик даражаси эса рекорд даражада юқори. Бироқ меҳнат бозорининг совуши, бандлик ўсишининг сустлашуви аломатлари мавжуд", деб айтди мутахассис  Дэвид Фримен.

Жумладан, Буюк Британияда 2-чоракда 172 минг, 3-чоракда эса 49 минг иш ўрни яратилган. 

Мамлакатда ишсизлар сони 3-чоракда 37 мингга камайиб, 1,6 млн кишини ташкил қилган. Ишсизлик нафақаси сўралган мурожаатлар сони октябрда кетма-кет 3 ой ўсишда давом этди.