MINI компанияси BMW’нинг турбирланган дизель двигатели билан жиҳозланган янги пойга йўлтанламасини тақдим этди. Машина навбатдаги "Дакар" ва 2017 йилда бошқа ралли-рейдларда иштирок этади. 

Ташқи кўриниши Countryman кроссоверини эслатуви машина MINI’нинг автоспорт бўйича ҳамкори X-raid жамоаси ёрдамида қурилди. Унинг яратувчилари машинани мутлақ янги автомобиль деб атамоқдалар.  

Фото: motor.ru

Автомобиль иккита турбинали уч литрли, 340 от кучига эга агрегат ёрдамида юради. Бироқ кейинги мавсумга муҳандислар двигателни бошқаришнинг яхшиланган тизимини тайёрладилар. У ёнилғи сарфини камайтириши ва моторнинг ишини катта тезликда ҳаракатланишда оптималлаштириши лозим.  

"Жанговар Мини" олд ва орқа блоклайдиган двифференциал, Akrapovic чиқариш тизими ва ҳар бир ғилдирак учун иккита созланувчи амортизаторлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, 320 мм ли дискли 6 поршенли тормоз механизмлари қўлланган.

2017 йилги MINI JCW Rally пойга машинаси тубида иккита гидравлик кўтаргич ва пол тагидаги махсус жойларда сақланадиган учта захира ғилдираги билан жиҳозланган.

Янги машина кейинги йилда "Дакар"дан ташқари, "Ипак йўли" ралли-рейдида иштирок этади.

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru