Россия «Адмирал Кузнецов» авиаташувчисидаги самолётлар ва «Адмирал Григорович» фрегатидаги «Калибр» ракеталари орқали Суриядаги марраларга зарба бера бошлади. Бу Россия президенти Владимир Путин ва АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқотидан кейиноқ рўй берди. Бу жиҳатга Financial Times нашри ўз эътиборини қаратган.

Нашрнинг қайд этишича, Кремл матбуот хизмати сиёсатчиларнинг мулоқотидан кейин хабар берганки, Путин ва Трамп суҳбат вақтида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кучларни бирлаштириш ҳамда Суриядаги сиёсий инқирозни бартараф этиш масаласи хусусида гаплашишган. Шу билан бирга Трамп маъмурияти бу мулоқот юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Financial Times нашри республикачилар номзоди сайловолди кампанияси даврида Путинни мақтагани ва уни кучли етакчи сифатида таърифлаганини эслатиб ўтган. Трамп Россиянинг Сурияга киришини маъқуллаганди.

Бу вақтда Россия Қуролли кучлари  Сурияда террорчиларга қарши зарбалар беришни тиклади. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу зарбалар нишони Идлиб ва Ҳомсдаги террорчилар экани ҳақида маълум қилган.

Путин ва Трамп ўртасидаги телефон мулоқоти 14 ноябрь куни кечқурун амалга оширилганди.