Хитойда 20 мингдан зиёд ўрдак бир неча дақиқа давомида йўлдан ўтгунга қадар тирбандлик юзага келди. Бу ҳақида Daily Mail нашри маълум қилди. 

Видеони ўрдаклар "оқими" туфайли тирбандликда туриб қолган мотоциклчи тасвирга олган. Унда паррандаларнинг йўлни кесиб ўтаётгани ҳамда ҳайдовчиларнинг уларни сабр билан кутиб турганини  кўриш мумкин. Баъзилари қизиқиб, бу ажойиб кўринишни суратга ва тасвирга туширишга киришишган.