Фото:en.sztrump.net

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган ҳожатхоналарда АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг исмини учратиш мумкин. New York Times газетаси нега Хитойда АҚШ давлат раҳбари айнан шу жойда тилга олинаётганига ойдинлик киритди.

Хитойда юқори технологик ҳожатхоналар асосчиси Чжуна Цзиенинг сўзларига кўра, у ўз компаниясини 2002 йилда Shenzhen Trump Industrial Company номи билан рўйхатдан ўтказган.  У ўшанда Дональд Трамп кимлигини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган. Унинг тушинтиришича, “трамп” деб эшитилувчи иероглифлар, “инновация бўйлаб” деб таржима қилинади.

— Биз ростдан ҳам Трамп ким эканлигини билмаганмиз. Бу очиқ-ойдин тасодифдир, — деди Чжун Цзие.