Хитойда вертолётни бошқарувчи аёлларнинг биринчи гуруҳини тайёрлаш ишлари якунланди. Улар келажакда ХХР Халқ озодлик армияси ҲҲК сафидаги ҳужумчи вертолётларни бошқаради, деб ёзмоқда China Daily газетаси.

Хабар қилинишича, беш нафар учувчи-аёл зарурий тайёрловдан муваффақиятли ўтган. Улар ўнлаб манёврлар ва вазифаларни бажаришган. Учувчи аёлларни тайёрлашга икки йил сарфлангани ва номзодлар ҲҲК сафидан танлаб олингани хабар қилинмоқда. 

Тайёрлаш курслари жараёнда турли хил мультимедиа маҳсулотларидан ҳам фойдаланилган.