Ҳиндистонлик сиёсатчи Гали Жанардхана Редди ўз қизи учун 5 млрд рупийлик (74 млн долларлик) никоҳ тўйи уюштирди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Ёшларни никоҳ тўйи билан табриклаш учун 50 минг меҳмон ташриф буюрди. Йиғилганларни Болливуд юлдузлари кўнглини олди.
Реддини Ҳиндистонда пул инқирози бўлаётган бир даврда мана шундай ҳашаматли меҳмоннавозлиги учун танқид қилишган. 

Эслатиб ўтамиз: Соядаги иқтисод, коррупция, қалбаки пул тайёрловчилар ва молиявий террорчиларга қарши курашиш доирасида муомаладаги 500 ва 1000 рупийликларни олиб ташлаш чоралари кўрилмоқда.