Афғонистон пойтахти Кобулда ИШИД жангарилари томонидан амалга оширилган теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Террорчи-худкуш мотоциклда тирбандликда турган ва давлатнинг биринчи шахслари хавфсизлигини таъминловчи махсус хизмат ходимларини олиб кетаётган микроавтобус ёнига келиб, ўзини портлатиб юборган. Портлаш оқибатида автобус жиддий шикастланган, унинг ёнида турган машина эса буткул йўқ бўлиб кетган.  Оқибатда махсус хизматнинг автобусдаги 2 нафар ходими ва 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 13 киши жароҳат олган.