Германия канцлери, Христиан-демократлар иттифоқи раҳбари Ангела Меркель Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайерни мамлакат президентлигига номзод сифатида расман таништирди. Бу ҳақда WirtschaftsWoche хабар бермоқда.

Меркелнинг сўзларига кўра, Германия ТИВ раҳбари ишониш мумкин бўлган одамдир.
«Аминманки, Франк-Вальтер Штайнмайер — замоннинг энг тўғри номзодидир», — деб таъкидлади канцлер.