Америкалик миллиардер Том Стейер АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг иқлим масаласидаги сиёсатига ҳар қандай бойлигини сарфлаб бўлса ҳам курашишга тайёр эканлигини маълум қилди. 
“Рейтер” агентлиги маълумотига кўра, Стейер иқлим ўзгаришига қарши курашда 140 миллион доллардан кўп пул сарфлаган ва Трамп январь ойидан ўз вазифасига киришганидан сўнг ҳам, ўз стратегиясини давом эттиради. 
"Биз доим нима зарур бўлса, шуни бажаришга тайёр бўлганмиз", — деди Стейер агентлик билан бўлиб ўтган суҳбатда. 
Стейернинг таъкидлашича,  у Трамп билан суд жарёнида курашиш ниятида эмас.