Мисрда чой туфайли қотиллик қилган полиция ходимига суд томонидан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига нисбатан қўлланилган мазкур ҳолат Миср учун ноодатий ҳол ҳисобланади. чунки мамлакат полицияси ва аҳоли ўртасида яхши муносабат шаклланган. 

Полиция ходими Қоҳира четидаги шаҳарда чой нархи учун талашаётган уч нафар шахсни учратади. Отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлади, ҳудудда тартибсизлик бошланади.

Агентлик маълумотига кўра, суднинг мазкур қарори юзасидан шикотялар келиб тушиши мумкин. Шунга кўра, умрбод қамоқ жазосини 25 йиллик жазо билан алмаштириш эҳтимоли бор.