Ангела Меркель Германия канцлери лавозимига тўртинчи марта ўз номзодини қўяди. Бу ҳақида CNN телекомпанияси Бундестагнинг ташқи ишлар қўмитасиси раиси Норберт Реттгеннинг сўзларига асосланиб, хабар берди. Реттген Меркель бошчилигадги Христиан-демократик иттифоқ  (ХДИ) партиясининг вакилидир. ГФР канцлери 2017 йилнинг кузида бўлиб ўтадиган Бундестагдаги сайловлар якунлари бўйича аниқланади. 

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Меркель сайловларда яна бир бор ўз номзодини қўйишга қарор қилган, чунки у дунёда Ғарбнинг ролини кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди. 

"У (Меркель) канцлер лавозимига ўз номзодини қўяди, - деди Норберт Реттген. - Меркель қатъиятга тўла, у халқаро либерал тартибни кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшишни истайди ва у унга тайёр". 

Шунингдек Реттген бу йўлда канцлер АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп маъмуриятининг қўллаб-қувватлашига умид билдираётганига ишора қилди. 

ГФР вазирлар маҳкамасида бу маълумотни тасдиқлашмади. "Бундай савол билан ХДИнинг матбуот хизматига мурожаат қилинг", - дея жавоб беришган ҳукуматда. 

Ангела Меркель 2005, 2009 ва 2013 йилларда Бундестагдаги сайловларда ғалаба қозонган. Германиядаги келаси парламент сайловлари 2017 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.