Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди ва Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.   

Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди

"Халқаро кун тартибининг муҳим муаммолари, шу жумладан Суриядаги вазият муҳокама қилинди. Қозоғистон президенти яқинда Японияга уюштирган сафари ҳақида сўзлаб берди", деб айтилди хабарда. 

Бундан ташқари, томонлар бўлғусида бўлиб ўтадиган икки томонлама алоқалар жадвалини келишиб олдилар.