Американинг Boom Technology компанияси XB-1 Supersonic Demonstrator реактив йўловчи самолётининг прототипини оммага намойиш этди. Компания ҳисоб-китобларига кўра, янги ҳаво кемаси ўзидан аввалги «Concord» самолётидан 10 фоизга тезроқ бўлади. 

Лойиҳани британиялик миллиардер Ричард Брэнсоннинг Virgin Galactic компанияси моолиявий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда. Унга аллақачон Baby Boom дея ном берилгани ҳам хабар қилинмоқда.

Прототипга кўра, самолёт композит материаллардан тайёрланганини кўриш мумкин. Унга 40 нафар йўловчига мўлжалланган ўриндиқ бир қатор қилиб, дарча ёнига ўрнатилган. Ишлаб чиқарувчиларнинг уқдиришларича, Нью-Йорк ва Лондон шаҳарлари орасидаги масофаи XB-1 Supersonic Demonstrator воситасида 3,5 соатда босиб ўтиш мумкин. 

Ушбу самолётда икки томон учун чипта нархи 5000 доллар атрофида бўлиши айтилмоқда. Илк парвозларни 2017 йилда бошлаш режалаштирилган. Йўловчиларга бевосита хизмат кўрсатиш 2020 йилдан йўлга қўйилади. 

Фото: © Boom Technology
Фото: © Boom Technology
Фото: © Boom Technology
Фото: © Boom Technology
Фото: © Boom Technology
Фото: © Boom Technology
Фото: © Boom Technology
Фото: © Boom Technology
Фото: © Boom Technology