Швеция банки яқин икки йил ичида мамлакатда "ekrona" деб аталувчи электрон валюта киритиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб маълум қилмоқда Business Insider. Riskbank деб аталган ташкилот раҳбари ўринбосари Сесилия Скинсли Financial Times’га берган интервьюсида, Швеция марказий банкини мамлакатда ишлатиладиган нақд пулнинг фалокатли тарзда камайиб кетгани бундай қилишга мажбур қилмоқда. 2009 йилдан бери мамлакатда муомалада бўлган тангалар ва қоғоз пуллар миқдори онлайн-харид ва тўловларнинг банк карталари ёрдамида амалга оширилиши миқдори ўсиши сабабли 40 фоизга камайиб кетган.   

Шу сабабли банк пул эмиссиясининг бошқа қандай йўлларини ишлатиши мумкинлиги ҳақида ўйланиб қолган. Скинслининг айтишича, бу 300 йил аввал қоғоз пулларнинг пайдо бўлиши билан таққосланадиган инқилобдир. 

Айни вақтда Швециядаги банклар электрон пулларга киришни марказий банк ёрдамида тақдим қилади, агар Швеция электрон кронни жорий қилса, бу фойдаланувчилар виртуал пулларга бевосита киришга эга бўладиган биринчи ҳолат бўлади. Дарвоқе, айнан Riskbank 1660 йилда қоғоз пулларни муомалага чиқарган биринчи банк бўлган.