«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси сардори Уэйн Руни Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин жамоа қароргоҳи билан битта жойда бўлган барда маст бўлиб қолган.

The Sun берган хабарга кўра, Англия терма жамоаси жойлашган меҳмонхонада тез-тез шахсий базмлар никоҳ тўйлари ўтказиб турилади. Айнан шундай тадбирларнинг бирига Руни расмий кийинган ҳолда ташриф буюрган ва тонгга қадар пиво ва вино спиртли ичимликлари истеъмол қилиб маст бўлиб қолган.

Унинг мастлигини тасвирловчи расм ҳам манба саҳифасига жойлаштирилган.