«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар 2016 йилнинг январидан сентябригача 2,7 трлн сўм миқдоридаги маҳсулотлар ишлаб чиқарган.

Акциядорлик жамияти маълумотига кўра, шундан 1,2 трлн сўмлик маҳсулот ички бозор талабларини қондириш учун йўналтирилган.

Йилнинг уч чорагида корхоналарга 153,7 млн доллар миқдоридаги инвестициялар жалб этилган. Натижада, 25та инвестиция лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилиб, 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Енгил саноат корхоналари йилнинг 9 ойида 767,3 млн доллар миқдоридаги маҳсулотларини экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,9 фоизга кўпдир. Ҳисоботда келтирилишича, бу даврда экспортчилар сони 38тага ортиб, 250тага етган.