Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди Испанияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида гол киритишга муваффақ бўлди.

Футболчи учун бу 10 сентябрдан бери урилган биринчи гол бўлди. Ҳужумчининг 937 дақиқа давом этган 15та ўйиндан иборат барча мусобақалардаги голсиз серияси барҳам топди.

Ушбу голни футболчи жамоадошлари Тео Уолкотт ва Раҳим Стерлинг билан антиқа усулда нишонлади. Англиялик футболчилар Mannequin Challenge флешмобида иштирок этиб, голни бир жойда қотиб турган ҳолатда нишонлашган.