Корея республикаси прокуратураси мамлакат президенти Пак Кин Хени шу ҳафта сўроқ қилиш лозимлигини таъкидламоқда. Корея президенти шов-шувли сиёсий можаро марказида бўлиб қолгани бунга сабаб бўлмоқда, деб хабар қилган Ёнхап агентлиги. 

Аввал хабар қилинганидек, Корея ҳуқуқ-тартибот идоралари Пак Кин Хенинг дугонаси Цой Сун Силь давлат ишларига аралашиши ҳамда йирик корпорациялардан пул ундиришга алоқаси бор-йўқлигини аниқлаш ниятида. 

"Бизнинг асосий мақсадимиз, сўроқни узоғи билан пайшанба куни ўтказиш. Аммо, биз яна бир бор ён беришимиз ва президентни жума куни сўроққа тутишимиз мумкин", — дея Сеул прокурорларидан бирининг сўзларини келтиради Корея агентлиги.