Жанубий Африка Республикасида ОИВга қарши янги вакцина синовлари бошланди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди.  

Мамлакат вице-президенти Сирил Рамапос парламентда шундай маълумот билан чиқди: "Шуниси муҳимки, ОИВ билан курашиш борасида инқилобга айланиши мумкин бўлган вакцина Жанубий Африка олимлари томонидан назорат қилинмоқда", - деди у. 

Тажриба қиймати 135 миллион рандга (10 миллион доллар) баҳоланмоқда. Мамлакатнинг 18 минтақасидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган, ОИВга чалинмаган 5400 нафар кўнгилли танлаб олинади. Уларнинг ярмига вакцинанинг беш дозаси юборилади, иккинчи ярми эса - қиёсий таҳлил учун қўлланувчи плацебо олади. Кўнгиллилар уч йил давомида назорат остида бўлишади. Мазкур тажриба натижалари 2022 йилдагина маълум бўлади. 

Жорий йилда ЖАРда ОИВ билан касалланганлар сони 7 миллиондан ошди (аҳолиси - 56 миллионга яқин). Статистика хизмати маълумотларига кўра, 2016 йилда 7,03 миллион киши (аҳолининг 12,7 фоизи) ОИВ ташхиси билан рўйхатдан ўтган, 2015 йилда бу кўрсаткич 6,19 миллион кишини (11,2 фоизи) ташкил қилган.