Урганч темир йўл бекати тармоқ ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ тезкор вакиллари майор Жаҳонгир Абдуллаев ва лейтенант Музаффар Бобожонов ўз вазифаларини бажариб, йўловчиларни текширувдан ўтказаётган бир вақтда шубҳали бир киши уларнинг эътиборини тортади. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Улар йигитни хизмат хонасига бошлаб боришади. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида гумонланган шахс муқаддам жиноят содир этиб, қочиб юрган нусха бўлиб чиқади.

Бу фуқаро Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Дўрмон” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган М.Ў бўлиб чиқди. У Жиноят кодексининг бир неча моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, бундан уч йил муқаддам Ўзбекистондан чиқиб кетган, бу вақтларни Яқин Шарқ давлатларида ўтказган. 
У дастлабки суриштирувда Шофирконга бориб, ҳамқишлоқларини республикадан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганини айтиб берди.