2016 йилнинг 20-21 декабрь кунлари Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтида дунё ҳамжамияти олимлари иштирокида Республика Илмий-Техник Конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир мавзуси: "Темир йўл транспортида ресурс тежовчи технологиялар". 

Конференциянинг мақсадлари:

⦁  ташиш жараёнида ресурс сиғимини камайтиришга доир янги йўналишлар ва усулларнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлили;
⦁  транспортда ресурс тежаш дастурига таклифлар киритиш ва уларни муҳокама қилиш.

Конференция қуйидаги секциялардан иборат бўлади:

⦁  ташиш жараёнларини ташкиллаштириш ва назорат қилишда ресурс тежовчи технологиялар;
⦁  темир йўл қатновчи таркиби эксплуатацияси ва таъмирлаш ишларида ресурс тежовчи технологиялар;
⦁  йўл хўжалиги ва қурилишида ресурс тежовчи технологиялар;
⦁  темир йўл транспорти автоматлаштируви, электр алоқа ва энергия таъминотида ресурс тежовчи технологиялар;
⦁  темир йўл транспортининг молиявий-иқтисодий соҳасида ресурс тежовчи технологиялар.

Конференцияда "Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти вакиллари, Ўзбекистон, МДҲ, узоқ хориж  мамлакатлари транспорт олий ўқув муассасаларининг олимлари ва муаллимлари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари технологияларининг ишлаб чиқарувчилари иштирок этишади. 

Ялпи ва секциялар мажлисида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, лойиҳа, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ташкилотлари, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар транспорт олий ўқув муассасаларининг вакиллари сўзга чиқиши кутилмоқда. 

Конференцияда қатнашиш учун ташкилий қўмитага мурожаат қилиш лозим. 

Мақолалар матнларини қуйидаги манзил бўйича йўллаш мумкин: 100167, Тошкент шаҳри, Одилхўжаев кўчаси, 1-уй, ТошАТИ, 333-аудитория, конференция ташкилий қўмитаси.