90 яшар пенсионер 10 километр масофани 80 дақиқа ичида югуриб ўтиб, Украинада рекорд ўрнатди.

Мамлакатда унинг ёшида мазкур ишни қилиш ҳали ҳеч кимга насиб этмаган эди.

Аёлнинг сўзларига кўра, у жуда кўп касал бўлиб қолаверган. Шу сабаб 58 ёшидан бошлаб спорт билан шуғуллана бошлаган. У ўшанда бундай натижага эришман деб сира ўйламаган.

Аёл Украинада ўзининг дастлабки рекордини 72 ёшида, 100 метр масофага югириш орқали қўйган. Сўнгра рекордлар кетма-кет бўлаверди, айни дамда улар сони 60 тани ташкил этади! Улар орасида ҳатто 800 метр ва 10 км масофага югуриш бўйича жаҳон рекорди ҳам бор.