Microsoft корпорацияси ҳаммуассиси Билл Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи Мелинда Гейтс АҚШнинг энг юксак фуқаролик мукофоти - Озодлик президент медалини қўлга киритишади. Бу ҳақида Оқ уйнинг расмий сайтида хабар берилди

Гейтслар жуфтлиги 2000 йилда асос солинган, АҚШ ва бошқа мамлакатларда фаолият юритадиган Bill & Melinda Gates Foundation фонди хизматлари учун ана шундай юксак мукофотга муносиб кўрилди. 

"Ажойиб Грейс" номи билан танилган олим ва контр-адмирал Грейс Ҳоппер ҳам вафотидан кейин ушбу мукофотга лойиқ деб топилди. 

Шунингдек математик ва компьютер мутахассиси Маргарет Гамильтон ҳам ушбу юксак мукофотни қўлга киритади.