Черногориянинг Даниловград шаҳрида янги сиёсий воқеликни акс эттирувчи шиор битилган билборд пайдо бўлди. Унда Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп елкама-елка туришибди, улар атрофида эса икки давлат байроғи тасвирланган. Билбордда инглиз ва рус тилида "Келинг биргаликда дунёни яна буюк қилайлик!" деган шиор битилган. Билбордга ким буюртма бергани номаълумлигича қолмоқда.

Черногория иқтисодий жиҳатдан Россия билан мустаҳкам боғланган, бироқ НАТО билан интеграцияга йўналиш олган давлат ҳисобланади. Шу сабабли Черногориянинг Вашингтон ва Москва ўртасида ўзаро ҳамфикрлик ўрнатилишига умидларини тушунса бўлади.

Stevo Vasiljevic/Reuters
Stevo Vasiljevic/Reuters