Эквадор ҳукумати Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж суд олдида жавоб берадиган бўлса, АҚШга экстрадиция қилинмаслиги борасида Швеция кафолатини олишни хоҳлайди. Бу ҳақда ТТ агентлиги хабар қилмоқда.

"Агар биз, Жулиан Ассанж учинчи мамлакатга топширилмаслиги борасида кафолат олсак, у Швеция суди олдида жавоб бериши мумкин, албатта, унга расман айблов эълон қилинса. Ҳозирча, у айблангани йўқ", - деган Эквадор ташқи ишлар вазири Гийом Лонг.

WikiLeaks асосчиси 2012 йил 19 июнда Эквадорнинг Лондондаги дипломатик миссиясида сиёсий бошпана сўраган эди. У Швецияга экстрадиция қилинмаслиги учун шундай йўл тутганди

Ассанж Швецияда жинсий тажовуз мазмунидаги жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда.