Испания чемпионати доирасида «Барселона» ва «Реал» жамоаларининг бу мавсумдаги биринчи ўйинини бошқариб борадиган ҳакам номи маълум қилинди.

3 декабрь куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтадиган «Эл-Класико» баҳсида 44 ёшли Карлос Клос Гомес ишлайдиган бўлди, дея хабар бермоқда Mundo Depotivo нашри.

Сарагосалик Клос Гомес бунга қадар икки марта мазкур жамоалар ўртасидаги тўқнашувда бош ҳакамлик қилган. Дастлаб 2012 йилда Испания суперкубоги доирасида «Камп Ноу»даги ўйинда ва 2012/2013 йилги мавсумда Испания кубоги ярим финалининг Мадриддаги учрашувида бош ҳакам вазифасини бажарган.