Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг фикрича, Ғарб мамлакатлари ислом динини обрўсизлантириш мақсадида ИШИДни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

"Биз ИШИДга қарши курашишга қарор қилганмиз ва бу ишни давом эттирмоқдамиз. Бу ташкилотнинг ислом динига алоқаси йўқ, ҳеч ким ислом динига ИШИД каби кўп зарар келтирмаган. Бизнинг дин инсонни ўлдиришга ҳуқуқ бермайди", — деган Эрдўған Покистон парламентидаги чиқиши вақтида. NTV телеканали унинг чиқишини трансляция қилган.

"Ким улар томонида турибди? Улар томонида Ғарб турибди. Биз уларда Ғарбда ишлаб чиқарилган қуроллар борлигини исботлаб беришимиз мумкин. Улар исломни обрўсизлантириш учун шундай қилишмоқда", — дея қўшимча қилган Туркия президенти.