Эрон президенти Хасан Руҳоний келаётган ҳафтада расмий ташриф билан Қирғизистонга келади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Бу ҳақда дастлабки маълумот Fars News агентлигида пайдо бўлган. Нашр хабарига кўра, Эрон раҳбари бир қанча давлатлар, жумладан, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюради. Руҳоний ушбу давлатлар раҳбарлари билан мулоқот чоғида ҳудудий ва минтақавий масалалар бўйича суҳбат олиб боради. Бу 2013 йилда Эрон президенти сифатида сайланган Руҳонийнинг Қирғизистонга илк ташрифи ҳисобланади.

Аввалроқ Эроннинг Tasnim News Agency агентлиги Хасан Руҳоний ўзининг Қирғизистонга ташрифини Алмазбек Атамбаев соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ортга сургани ҳақида маълум қилган эди.