Европа Иттифоқи давлатлари Украина билан визасиз тартиб киритишни бирламчи маъқуллади, деб хабар бермоқда дипломатик манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, украиналиклар учун визаларнинг бекор қилиниши уларнинг Европа давлатларида қисқа муддат давомида бўлишларини назарда тутади.

"Мен бизнинг қарор 24 ноябрдаги Европа Иттифоқи – Украина саммити арафасида ижобий сигнал юбориши мумкинлигидан хурсандман", деб айтди Словакиянинг ЕИдаги вакили Питер Яворчик.