Европа ва Осиё минтақасидаги энг баланд сўнмаган вулқон ҳисобланувчи “Ключевская сопка” куллар устунини 6 км баландликка отиш билан уйғонди. Бу ҳақда, РФА Геофизика хизматининг Камчаткадаги бўлимига асосланган ҳолда РИА «Новости» хабар қилмоқда. 

«Пайшанба, 17 ноябрь куни тонгда “Ключевская сопка” вулқонида кул отилиши қайд этилди. Унинг баландлиги 6 минг метрни ташкил этди. Вулқон баландлиги 4850 метрдир», — дейилади геофизика хизмати баёнотида. 

Россия ФВВнинг Камчатка ўлкаси Бош бошқармаси маълумотларига кўра, кулнинг аҳоли тураржойларига тушиши кузатилмаган. 

Аввалроқ, Камчаткадаги яна бир вулқон “Шивелуч” кулни 7 км баландликка отгани хабар қилинган эди.