«Валенсия» ва «Барселона» жамоалари собиқ футболчиси Гаиска Мендьета бўлажак Мадрид дербиси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Криштиану энди тўпни майдон марказидан қабул қилиб олиб, бешталаб футболчини алдаб гол ура олмаслигини англаб етган. У жамоага аниқ бир нуқтада керак эканини билади.

Иско «Уэмбли»да Англия терма жамоасига гол ургани унга «Атлетико»га қарши учрашувда ёрдам бериши мумкин. Ҳозир жамоа Кроос ва Каземиро сафдан чиққач мувозанатни сақлаб қолиш учун Иско ва Хамес ёрдам беришлари керак.

Симеоне шу даражада катта ишларни амалга оширдики, ҳозирда мухлислар бу ўйинда «Реал» фаворит сифатида кўрмай қўйишди. «Атлетико» «Реал»ни «Висенте Кальдерон»да ҳам, «Сантьяго Бернабеу»да юта олишини барчага кўрсатди», — дея Мендьетанинг сўзларидан иқтибос келтиради As.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» — «Реал» жамоалари учрашуви 19 ноябрь куни бўлиб ўтади.