Хитойнинг ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича миллий комиссияси Хитойда 5 та янги темир йўл магистрали қуриш лойиҳасини тасдиқлади, деб маълум қилди 17 ноябрда Хитой транспорт вазирлиги.

Бу лойиҳага киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдори 194,6 млрд юанга (28,6 млрд доллар) баҳоланмоқда.

Лойиҳалар Ганьчжоу (Цзянси вилояти) ва Шэньчжэн (Гуандун вилояти), Пекин ва Таншань (Хэбэй вилояти), Хэйлунцзян вилоятидаги Муданьцзян ва Цзямуси шаҳар округлари, Хунань вилоятидаги Чжанцзяцзе и Хуайхуа шаҳар округлари ҳамда Шэньси вилоятидаги лойиҳани ўз ичига олади.

Аввалроқ Хитойнинг ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича миллий комиссияси маълум қилганидек, 2025 йилгача Хитойдаги барча темир йўлларнинг умумий узунлиги ҳозирдаги 121 минг км дан 175 минг км гача оширилади. Бунда, режага кўра, 2020 йилгача Хитойдаги барча темир йўлларнинг умумий узунлиги 150 минг км ни ташкил қилиши ва мамлакатнинг 80 фоиздан кўпроқ йирик шаҳрини ўзаро боғлаши керак.

Май ойи охирида Хитой халқаро радиоси Хитой ҳукумати яқин уч йил ичида транспорт инфратузилмасини қуришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 725 млрд доллар инвестиция қилишни режалаштираётганини маълум қилганди.