Hyundai компанияси 2017 йил бошида Лас-Вегасда очиладиган истеъмолчилик электроникаси кўргазмаси CES’да автоном бошқарув тизимига эга Ioniq гибриди прототипини тақдим қилади. Кўргазма вақтида иккита ҳайдовчисиз машина Лас-Вегас-Стрип хиёбони бўйлаб автоматик режимда ҳаракатланади.

Автомобиль бошқа машиналар ва тўсиқларгача масофани аниқ билиш учун мўлжалланган LiDAR оптик узоқни ўлчагичи ҳамда йўловчилар, йўлдаги чизиқлар, белгилар ва светофор сигналлари ортидан кузатувчи учта видеокамера тизими билан жиҳозланган.

Фото: motor.ru

Бундан ташқари, машина фазода GPS-қабул қилгич ёрдамида мўлжал олади. Бу қабул қилгичдан олинган маълумотлар атроф ҳудуднинг юқори деталлаштирилган харитаси билан таққосланади.

Компанияда таъкидланишича, Ioniq ҳаракат вақтида "йўлдаги дўнгликлар, таъмирлаш ишлари, болалар таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар, йўловчилар ва тутқичи бўлмаган итлар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олишга қодир.   

Фото: motor.ru

Компания ҳайдовчисиз машиналар учун ўзининг шахсий операцион тизимини яратмоқда. Бу тизим "сунъий онг томонидан истеъмол қилинадиган энергия даражасини анча камайтиришга қодир". Бу эса қурилма нархини анча камайтириши керак ва келажакда автоном бошқарув тизимларини ўрта нарх сегментидаги автомобилларга ўрнатиш имконини беради.

Hyundai Ioniq машинаси 2016 йил бошида илк бор намойиш қилинган. Моделнинг гибрид куч қурилмаси таркибига 105 от кучли, 1,6 литр ҳажмга эга бензин двигатель ҳамда 43,5 от кучли электромотор, литий-полимер аккумуляторлар тўплами ва олти поғонали, икки илашишли "роботлаштирилган" узатмалар қутиси киради.  

Фото: motor.ru