Литва президенти Даля Грибаускайте пайшанба куни парламентга мамлакат бош вазири лавозимига собиқ ИИВ раҳбари Саулюс Сквернялис номзодини тақдим этди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

"Литва конституциясига кўра, мен сизларга Литва республикаси бош вазири лавозимига Саулюс Сквернялис номзодини таклиф этишга ваколатлиман. Ҳукмрон коалиция ташкил қилинган, Саулюс Сквернялис парламентдаги овоз бериш жараёнида жамият ишончини қозонди", - деди Грибаускайте.

Сквернялис бош вазир лавозимидаги асосий эътиборини нималарга қаратиши ҳақида маълум қилди, булар - оила сиёсати, зўравонлик билан курашиш, юқори турмуш сифати ва мажбурий ҳарбий хизматини йўлга қўйиш. "Биз оилалар учун қулай шароитлар яратамиз, уй ва ишни биргаликда олиб боришга имкон берамиз", - деди Сквернялис парламентда. 

Президент бош вазир лавозимига номзод тақдим этанидан сўнг парламент фракциялари унинг номзодини кўриб чиқишлари керак бўлади. Шундан кейин депутатлар номзодни қабул қилиш ё қилмасликни ҳал қилишади. Сквернялиснинг фракциялар билан учрашувларига бугун старт берилади.